Андижон вилояти ички ишлар органларида битирув олди амалиётини ўтаётган курсантлар билан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 1 апрель куни Андижон вилояти ички ишлар органларида битирув олди амалиётини ўтаётган ИИВ Академияси кундузги таълим 3-босқич курсантлари билан бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов ҳузурида улар томонидан амалиётнинг ўтган даври мобайнида ўзлаштирилган дастурлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида курсантларга белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ ўзлаштиришлари, ўзларига бириктирилган тажрибали ходимлардан тегишли амалий кўникмаларни олишлари кераклиги, шу билан бирга, амалиёт давомида хизмат интизоми ва қонунийликка тўлиқ риоя этишлари бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, амалиёт якуни бўйича ўтказиладиган синов имтиҳонларига юқори даражада тайёргарлик кўришлари ҳам тушунтириб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати