1 Апрел 2024 йил 1124

Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси,маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти ИИБ бошланғич ташкилоти томонидан 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар” дастури ижросини таъминлаш мақсадида ёш ходимлар ўртасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа натижасига кўра, Хонобод шаҳар ИИБ Кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори лейтенант Абдуфатохов Жавохирбек Зокиржон ўғли 3-ўринни, Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Маҳмудов Миржалол Мўйдинжон ўғли 2-ўринни, Бўстон тумани ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти катта лейтенант Абдураҳмонов Муҳаммад Иброҳим ўғли эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасиҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech