25 Октябр 2025 йил 201

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Джабаровнинг 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

Андижон вилояти ички ишлар органларнинг ҳар бир ходимини ва нафақадаги фахрийларимизни ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини  25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бу сана юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида фидокорона хизмат қилаётган барча соҳа вакилларининг меҳнатини юксак қадрлаш, уларга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдириш кунидир.

Бугун ички ишлар органлари жамоаси давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва ғамхўрлиги туфайли жамиятимизда хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишда салмоқли натижаларга эришмоқда. Бу борада Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг масъулиятли, ҳалол ва садоқатли хизмати алоҳида эътирофга сазовордир.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз хизмат бурчини адо этиш жараёнида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳамкасбларимизни чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан ёд этамиз. Улар эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жон фидо қилган ҳақиқий ватандошлардир. Уларнинг муқаддас хотираси юртимиз халқининг қалбида абадий сақланиб қолади. Шунингдек, бугун биз уларнинг оила аъзолари, фарзандлари ва яқинларига ҳам самимий миннатдорлик ва эътибор изҳор этамиз — сизлар бизнинг ҳамкасбларимиз, катта оиламиз аъзоларисиз.

Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизнинг фидокорлигингиз, масъулиятингиз ва халққа бўлган садоқатингиз туфайли юртимиз тинч, эл-юртимиз осойишта. Келгусида ҳам биргаликда юртимиз равнақи, халқимиз тинчлиги ва фарзандларимиз бахти учун сидқидилдан хизмат қилишда давом этамиз.

Сизларга соғлик-саломатлик, оилаларингизга тинчлик, бахт ва фаровонлик, хизматингизда катта зафарлар тилайман! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Ҳурмат билан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник С.Б.Джабаров

2025 йил 25 октябрь.

Text to speech