24 Май 2025 йил 2835

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг мактаб битирувчиларига табриги!

Азиз битирувчилар!

Сизларни таълим йўлидаги муҳим ва масъулиятли босқич — мактабни муваффақиятли якунлаганингиз билан чин қалбимдан табриклайман!

Бугунги кунда сизлар — Ватанимизнинг эртанги порлоқ келажагини яратишда муҳим ўрин эгаллайдиган, юртимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшадиган етук ва илғор авлод сифатида саҳнага чиқяпсизлар. Мактаб йилларида олган билим ва тарбиянгиз, устозларингиз ва ота-оналарингиз меҳнати — бугунги муваффақиятларингиз заминидир.

Ҳар бирингизнинг олдингизда кенг имкониятлар, янги синовлар ва мақсадлар туради. Қандай касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар, ўз вазифангизни сидқидилдан бажаринг, халқимизга, Ватанимизга содиқ бўлинг. Қонунга ва тартибга риоя этиш, юрт тинчлиги ва хавфсизлиги — ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир.

Биз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, сизларнинг тинч ва хавфсиз ҳаётингиз учун хизмат қилишдан фахрланамиз. Келажакда ораларингиздан Ватанга содиқ ички ишлар ходимлари, давлат хизматида фаол ишлайдиган ватанпарвар ёшлар етишиб чиқишига ишонаман.

Яна бир бор барчангизни шу қутлуғ кун билан муборакбод этаман. Олдингиздаги ҳаёт йўли фаравон ва баракали бўлсин!

Ҳурмат билан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник С.Б.Джабаров

2025 йил 24 май.

Text to speech