Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий ва ҳудудий тузилмаларида хизмат қилаётган шаҳодатланган аёл ходималар учун саф кўриги ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш масаласида йиғилиш ўтказилди
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Ички ишлар ходими бўлишдек масъулиятли касбни танлаб, тизимда хизмат олиб бораётган аёл ходималарнинг ҳам соҳа ривожида муносиб ўрни бор. Худди йигитлар каби ушбу шарафли касбнинг машаққатларига юксак сабр ва матонат билан ёндашиш, ватан олдида қилган қасамёдига содиқ қолиш чинакам мард аёлларга хос фазилатдир.
ИИВнинг 2023 йил 25 сентябрдаги тегишли кўрсатмасининг ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий ва ҳудудий тузилмаларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан саф кўриги ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш масаласида йиғилиш ўтказилди.
Дастлаб,саф кўригида ходимларга хизмати давомида керак бўладиган ҳужжат ва воситалари текширувдан ўтказилиб, саф тайёргарлиги машғулотлари олиб борилди.
Шунингдек, йил якунлари бўйича хизмат интизомига риоя қилиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан йиғилиш ўтказилиб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати