15 Март 2025 йил 2501

Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш ҳамда Бошқарма бошлиғи томонидан 2024 йил 31-декабрда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти ИИБ бошланғич ташкилоти томонидан 2025 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар” дастури ижросини таъминлаш мақсадида ёш ходимлар ўртасида спортнинг “Шахмат” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа натижасига кўра, Қўрғонтепа тумани ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти лейтенант Тўхтаралиев Жаҳонгир Исмоилжон ўғли 3-ўринни, Бўстон тумани ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти катта лейтенант Абдураҳмонов Муҳаммад Иброҳим ўғли 2-ўринни ҳамда Хўжаобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Йўлдашбоев Муҳаммадсодиқ Маъруфжон ўғли эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech