29 Май 2025 йил 1950

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий муаммолари билан ишлаш бўйича манзилли ўрганишлар олиб борилмоқда

2025 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда вилоят ИИБнинг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари қўл остида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оилавий аҳволи ва яшаш шароитларини ўрганиб, уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказишмоқда.

Мазкур тадбирлар ходимларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг турмуш тарзини чуқур ўрганиш ҳамда ички ишлар органларида соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Ҳозирда бу каби ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech