Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ва олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган амалдаги ходимларнинг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёз берувчи тавсияномалар тантанали равишда топширилди
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада бир қатор амалий чора тадбирлар белгилаб берилиб, ижроси таъминланмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февраль кунги “ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ги Қарорининг қабул қилиниши ҳам соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб қувватлашнинг ёрқин мисоли десак адашмаган бўламиз.
Мазкур қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат олиб бориб, хизмат фаолияти давомида терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган амалдаги ходимларнинг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёз берувчи тавсияномалар берилиши белгиланган.
Юқоридаги қарор талабларига асосан жорий йилда Андижон вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган 130 дан зиёд ходимларнинг 141 нафар фарзандларига Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган тавсияномалар берилди.
Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан ходимлар ва уларнинг фарзандларига берилган тавсияномалар тантанали равишда топширилди.
Барча ходимларнинг фарзандларига мазкур тавсияномалар асосида Давлат таълим муассасаларига ўқишга муваффақиятли қабул қилинишларини тилаб қоламиз!
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати