30 Август 2025 йил 222

Андижон вилояти ички ишлар органларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғоя асосида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2025 йил 10 июлдаги тегишли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 31 июлдаги тегишли фармойишига асосан ички ишлар органларида байрам тадбирларини юқори даражада ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 30 август куни Андижон   вилояти ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ҳамда ички ишлар органларида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрий ходимлар иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида бўлиб ўтган тадбирда фахрийларнинг соҳада устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш борасидаги таклиф ва фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Шундан сўнг, байрам муносабати билан бир гуруҳ фахрий ходимлар Вазирлик раҳбариятининг турли даражадаги мукофотлари билан тақдирландилар.    

Фахрийлар ва ёш ходимларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини янада юксалтириш борасидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech