9 Май 2025 йил 124

Aндижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “9 май — хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан байрам табриги!

Ҳурматли юртдошлар!

Сиз, азизларни "9 май — Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Мамлакатимизда ҳар йили улуғ ва унутилмас сана — 9 май куни умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Бу кун — Ватан озодлиги ва тинчлиги, халқимиз эркинлиги йўлида жон фидо қилган ота-боболаримизнинг жасоратини ёдга олиш, уларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш кунидир.

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг пойдевори бўлган улуғ фидокорлар — юртимиз қаҳрамонларининг хотираси барчамиз учун муқаддас ва ардоқлидир. Мардларча жанг қилган, жасорат ва матонат намоён этган ҳар бир юртдошимиз олдида бош эгамиз.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби номидан бу муқаддас кунда барча фахрийларимизни, отахон ва онахонларимизни, мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилаётган барча инсонларни самимий табриклайман. Юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, фарзандларимизнинг келажаги ёруғ бўлсин!

Хотира абадий, қадр муқаддас!

Ҳурмат билан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник С.Б.Джабаров

2025 йил 9 май

Text to speech