13 Декабр 2024 йил 3360

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида “Оила тинчлиги–жамият фаровонлиги” дастури бўйича ўқув семинар тренинг машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 24 октябрдаги тегишли кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш, вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 9-12 декабрь кунлари “Оила тинчлиги–жамият фаровонлиги” дастури бўйича ўқув семинар тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Ўтказилган семинарда оилавий муносабатлар психологияси, ички ишлар органлари ходими ва турмуш ўртоғи орасидаги муносабатлар диагностикаси, оилавий қадриятлар таҳлили, оилавий муносабатлар тизимини мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятида юзага келадиган стресс ва агрессив хулқ-атворлар каби мавзуларда мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил29 ноябрь кунги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги Қонунининг мазмун моҳияти шахсий таркибга атрофлича етказилди.

Бундан ташқари, "Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, ходимларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш" мавзуси бўйича ҳам батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув семинар тренинг якунида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов ҳамда ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, ходимлар ўртасида содир этилаётган хизмат интизоми ва қонун бузиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech