Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари ходимлари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 15-февраль кунги «Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Андижон давлат университетида вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида «Намунали оила» кўрик- танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчилар “Таништирув”, “Бу менинг оилам” номли энг яхши фотосурат ва видеороликлар ҳамда “Биз китобхон оиламиз” бадиий адабиётлардан савол-жавоб шартлари бўйича беллашдилар.
Ушбу кўрик-танловнинг якуний натижасига кўра, фахрли 3-ўрин Бўстон тумани ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти Абдураҳмонов Муҳаммад Иброҳим ўғли оиласига насиб этди. Фахрли 2-ўринга Қўрғонтепа тумани ИИБ профилактика инспектори Обидов Мансуржон Маҳаммаджон ўғли оиласи лойиқ кўрилди. Кўрик-танловнинг мутлақ ғолиблигини Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими капитан Жўраев Хуршид Сатволдиевичлар оиласи қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати