1 Июл 2025 йил 214

Андижон вилояти ИИБ аёл ходималари ўртасида "Пазанда ходима" кўрик-танлови ўтказилди

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Ватан тараққиёти ва жамият ҳаётидаги ўрнини кучайтириш борасидаги ишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганлигини инобатга олиб, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан ички ишлар органлари аёл ходималари ўртасида “Пазанда ходима” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловда жами 10 та жамоа иштирок этиб, 3 босқичда бўлиб ўтди. Даст аввал, ходима аёлларнинг пазандалик маҳоратлари синовдан ўтказилиб, миллий таом бўлмиш палов тайёрланди. Шундан сўнг, салат тайёрлаш ва стол устини безатиш каби шартлар асосида синовлар бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ходималарни тезкор ва чаққонлигини синовдан ўтказиш мақсадида “Моҳир қўллар” танлови ҳам бўлиб ўтди.

“Пазанда ходима аёл” кўрик танловда учинчи ўрин “Тўмарис” жамоасига, иккинчи ўрин “Эверест” жамоасига ҳамда фахрли биринчи ўрин “Баркамол авлод” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Бу каби кўрик-танловлар ходималарни хар қандай вазиятда тўғри қарор қабул қилиш, қийин вазиятларда жамоа бўлиб ишлаш ва оилада ўз вазифаларини аъло даражада бажариш каби хислатларни шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech