Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси “Жалолиддин Мангуберди – Мардлик ва жасорат тимсоли” мавзусида ташкил этилди
Бугун 14 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси бўлиб ўтди.
Дастлаб, Андижон давлат университети Тарих факультети Жаҳон тарихи кафедраси ўқитувчиси Сардорбек Собиров томонидан “Жалолиддин Мангуберди – Мардлик ва жасорат тимсоли” мавзусида атрофлича сўз юритилди.Хусусан, ватан озодлиги йўлида мўғулларга қарши мардларча курашиб, жонини фидо қилган довюрак саркарда, миллий қаҳрамонимиз ҳақида шахсий таркибга қимматли маълумотлар етказилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ўртасида хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари юзасидан ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан ходимларга маълумотлар тақдим этилиб, огоҳликка чақирилдилар.“Маърифат соати” давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиш, йўл қўйилган камчиликлардан ҳар бир раҳбар ва ходимлар хулоса чиқарган ҳолда хизмат ташкил этишлари кераклиги бўйича аниқ вазифа ва чора тадбирлар белгиланди.
Бундан ташқари, Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими бошлиғи подполковник Авазбек Исмоилов томонидан ҳозирда бутун дунёга катта таҳдид солиб турган терроризм иллати ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шу билан биргаликда, Ички ишлар вазири ҳамда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруқларига асосан ўтказилган "Энг яхши профилактика инспектори” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.
Тадбир сўнггида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниям томонидан тайёрланган "Таҳлилнома" кўрсатуви намойиш этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати