21 Сентябр 2024 йил 2531

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси “Радикализм оқибатлари ва олдини олиш йўллари” мавзусида ташкил этилди  

Бугун 14 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси бўлиб ўтди.

Дастлаб, Терроризмга қарши курашиш бошқармаси, Мафкуравий тарғибот бўлими бошлиғи подполковник Авазбек Исмоилов томонидан “Радикализм оқибатлари ва олдини олиш йўллари” мавзусида атрофлича сўз юритилди. Хусусан, Ушбу даврнинг ўзига хос жиҳати сиёсий радикализмнинг динни ўзига ниқоб қилиб олиши билан намоён бўлаётгани,  бугунги куннинг радикализмида эса ижтимоий ҳаётнинг ҳам назарий, ҳам амалий муаммоларини ҳал қилишда зўрлик усулидан фойдаланишга мойиллик алоҳида хусусият сифатида шаклланиб улгураётгани ҳақида шахсий таркибга қимматли маълумотлар етказилди.

Шунингдек, Ташкилий бошқарма бошлиғининг юридик масалалари бўйича ўринбосари, майор Қодиржон Нўмонов томонидан “Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” юзасидан ходимларга атрофлича тушунчалар етказилди.

“Маърифат соати” давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиш, йўл қўйилган камчиликлардан ҳар бир раҳбар ва ходимлар хулоса чиқарган ҳолда хизмат ташкил этишлари кераклиги бўйича аниқ вазифа ва чора тадбирлар белгиланди.

Шу билан биргаликда, Ички ишлар вазири ҳамда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруқларига асосан  ўтказилган “Энг яхши психолог” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниям томонидан тайёрланган «Таҳлилнома» кўрсатуви намойиш этилди.


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech