7 Сентябр 2024 йил 2481

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда” мавзусида ташкил этилди

Бугун 7 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси бўлиб ўтди.Дастлаб,  Андижон давлат университети доценти тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Юсуфхон Жаҳонгиров томонидан “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот илмда” мавзуси бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, андижон вилояти ИИБ Тиббиёт булими, Санитария-эпидемиология назорат маркази катта шифокор-эпидемология подполковник Шавкатали Эгамов сўзга чиқиб, бугунги кунда турли давлатларда кузатилаётган Маймунчечаги касаллигининг эпидемиологияси, клиник хусусиятлари ва олдини олиш чора бўйича барча шахсий таркибга керакли тушунчалар етказилди.

“Маърифат соати” давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиш, йўл қўйилган камчиликлардан ҳар бир раҳбар ва ходимлар хулоса чиқарган ҳолда хизмат ташкил этишлари кераклиги бўйича аниқ вазифа ва  чора тадбирлар белгиланди.  

Бундан ташқари, Ички ишлар вазири ҳамда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруқларига асосан “Энг яхши эксперт-криминалист" кўрик танловида ғолиб ва совриндор бўлган ходимларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниям томонидан тайёрланган “Таҳлилнома” кўрсатуви намойиш этилди.


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech