12 Октябр 2024 йил 1390

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси ташкил этилди  

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси аввалида, ходимлар томонидан давлатимиз мадҳияси янгради. Шундан сўнг, Андижон давлат университети Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Бадалов Азизбекнинг “Сиёсий партиялар ва сайлов” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Унда Аралаш сайлов тизими тўғрисида  батафсил тушунчалар берилиб, Ҳозирги кунда Жанубий Корея, Бельгия, Венгрия, Қозоғистон, Германия ва Испания каби давлатлардаги сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилаётганли тўғрисида аниқ мисоллар ёрдамида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Ташкилий бошқарма бошлиғининг юридик масалалари бўйича ўринбосари майор Қодиржон Нўмонов томонидан 2021 йил 5 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” Қонуннинг мазмун моҳияти шахсий таркиб эътиборига атрофлича етказилди.

"Маърифат соати" давомида бир гуруҳ ходимларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.Унда дастлаб, ички ишлар вазирлигининг таълим муассасаларида тахсил олаётган ёшларни интелектуал ва маънавий салохиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат ва хизмат бурчига садоқат билан тарбиялашга муносиб хисса қўшганлиги учун ИИВнинг тегишли буйруғига асосан “Пахтаой” мактабгача таълим ташкилоти ходимаси Мияссархон Собирова пул мукофоти билан тақдирланди. Бундан ташқари, Мустақил давлатлар ҳамдўстилиги миқёсида ўтказилган “Юрт ифтихори” халқаро илмий –амалий кўрик танловида фаол иштирок этган Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори лейтенант Умиджон Толибовга “Юрт ифтихори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

“Маърифат соати” сўнггида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан янги лавозимга тайинланган бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, ходимлар эътиборига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Таҳлилнома» таҳлилий кўрсатуви намойиш этилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ички ишлар органларига фуқаролардан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Шу ўринда барча юртдошларимиздан асосланмаган, аҳолида ваҳима уйғотувчи хабар ва маълумотларни тарқатмасликларини, агарда ҳақиқатдан ҳам шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келинганда зудлик билан ички ишлар органларига хабар беришларини сўраб қоламиз!  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech