21 Октябр 2024 йил 3035

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги "Маънавият ва маърифат" дарси “Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли” мавзусида ташкил этилди    

Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун навбатдаги  "Маънавият ва маърифат" дарси аввалида, ходимлар томонидан давлатимиз мадҳияси янгради. Шундан сўнг, Андижон давлат университети Филология фанлар номзоди, доцент Халимжон Каримовнинг “Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Унда ўзбек тилининг шаклланиш тарихи, бугунги кунда давлат тилига берилаётган эътибор тўғрисида атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

“Маърифат соати” давомида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан вазирлик ва бошқарма раҳбариятининг кўрсатма ва топшириқлари шахсий таркибга етказилиб, ходимлар эътиборига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Таҳлилнома» таҳлилий кўрсатуви намойиш этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech