Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Андижон шаҳри ва Андижон туманларида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди
Жорий йилнинг 16 октябрдан 17 октябрга ўтар кечаси Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан Андижон шаҳри ва Андижон туманларида тунги вақтда аҳоли осойишталигини таъминлаш аҳволи ўрганилди.
Дастлаб, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхонасига ташриф буюриб, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш шароити билан яқиндан танишиб, кунлик хизматга тушган ва навбатчилик қисми ходимларига қўшимча йўриқнома ўтказилди.
Шунингдек, Андижон шаҳрида жойлашган вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига борилиб, марказда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилиб, ходимларга қўшимча йўриқнома берилди.
Бундан ташқари, Андижон тумани Дўнгқишлоқ маҳалласига ташриф буюрилиб, хавфсиз муҳитни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи ўрганилди. Тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан билан суҳбатлашилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Дўнгқишлоқ маҳалласига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори майор Солиев Муҳаммадризонинг хизмат фаолияти ўрганилиб, у томнидан берилган таклифлар бўйича ҳудудга қўшича патруллик йўналишлари ажратиладиган бўлди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати