АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ БОШЛИҒИ ПОЛКОВНИК САНЖАР ДЖАБАРОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Ҳурматли ҳамюртлар!
Сиз, азизларни, ана шундай улуғ ва муқаддас айём — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан чин қалбимдан, самимий табриклайман!
Бу қутлуғ сана барчамиз учун улкан ифтихор, шараф ва масъулият рамзидир. 1991 йил 1 сентябрда эришилган мустақиллик — халқимиз тарихида янги даврни бошлаб берди. Айни пайтда, мустақиллик — бу фақат эркинлик эмас, балки тараққиёт, тинчлик, осойишталик, фаровон ҳаёт сари дадил одимлаш имкониятидир.
Ўтган 34 йил мобайнида мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган Янги Ўзбекистон стратегиясида инсон манфаати, қонун устуворлиги ва адолат устувор аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига юрт тинчлиги, халқ осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш вазифалари юклатилган.
Биз, ички ишлар органлари ходимлари, ана шу юксак ишонч ва масъулиятни ҳис этган ҳолда, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш, фидокорона меҳнат қилишни ўзимизнинг бурчимиз деб биламиз.
Азиз юртдошлар!
Сизларни яна бир бор Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан муборакбод этар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик, бахту саодат ва юртимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник С.Б.Джабаров
2025 йил 31 август.