7 Май 2025 йил 335

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг Булоқбоши туманида аҳолининг ижтимоий ва ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабули бўлиб ўтди

Халқ дардини тинглаш, одамлар муаммосига ечим топиш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш бугунги кунда  ҳар бир раҳбар олдидаги энг долзарб, энг устувор вазифалардан биридир.

Айни шу мақсадда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан Булоқбоши тумани аҳолисининг ижтимоий ва ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида фуқаролардан ёшларга ер ажратиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит маблағлари ажратиш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар юзасидан масъул раҳбарлар ва мутахассислар иштирокида тегишли тартибда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда юртдошларимизнинг ҳар бир мурожаати юзасидан қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли мутасаддиларга муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech