30 Сентябр 2025 йил 896

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи оталиққа олинган ёшлар билан учрашув-мулоқот ўтказди

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Санжар Джабаров томонидан вилоят ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшлар билан учрашув-мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида ёшларнинг кундалик ҳаёти, таълим олиш жараёнлари, касбга қизиқишлари ҳамда уларни қийнаётган муаммо ва таклифлари тингланди.

Шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чоралар ҳам муҳокама қилинди.

Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Айрим муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий билимларини янада ошириш ҳамда уларни соғлом ҳаётий қарашлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech