1 Октябр 2025 йил 716

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги!

Ҳурматли Устозлар ва мураббийлар!

Сизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган азиз ва мўътабар байрам — 1 октябрь, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан чин қалбимдан, энг эзгу ва самимий тилакларим билан табриклайман!

Инсон ҳаётида илм-фанга бўлган муҳаббат, ватанпарварлик туйғулари, юксак маънавият ва фидойиликни шакллантирадиган энг улуғ зотлар – бу сиз азиз устозлардирсиз. Сизларнинг меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз, фидоийлингиз орқали келажагимиз бўлган ёшлар ҳақиқий инсон ва юртга фидоий шахс сифатида тарбия топмоқда.

Ҳар бир муваффақиятли шахс, ҳар бир буюк юрт фарзанди ортида албатта бир устознинг меҳнати, машаққати ва дуоси бор. Бугун ички ишлар органларида хизмат қилаётган жонкуяр ходимларимизнинг ҳам шаклланишида, ватанга садоқат билан хизмат қилишида сизларнинг ҳиссангиз беқиёс.

Азиз устоз ва мураббийлар!

Сизларга мустаҳкам соғлик, тинч ва файзли ҳаёт, таълим-тарбия соҳасидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янада улкан муваффақиятлар тилайман. Янги авлодни тарбиялашдаги улуғвор ва хайрли ишларингиз доимо самарали бўлсин!

Ҳурмат билан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник С.Б.Джабаров

2025 йил 1 октябрь.

Text to speech