Андижон вилояти ИИБ фахрий ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” кўрик-танлови ўтказилди
Мамлакатимизда кекса авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фахрий ходимларнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Андижон вилояти ички ишлар органларида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” кўрик-танловининг вилоят саралаш босқичи ўтказилди.
Ушбу танловда вилоят ички ишлар органларнинг энг фаол фахрий ходимлари иштирок этдилар.
Танлов иштирокчилари шахмат спорт тури ва тест асосида тайёрланган билет саволларига тезкор жавоб бериш борасида беллашдилар.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, истеъфодаги майор Баҳодир Тожибоев 3-ўринни, истеьфодаги подполковник Соҳибжон Юлдашевга
2-ўринни қўлга киритган бўлса, истеъфодаги подполковник Содиқжон Нишонов 1-ўринни эгаллаб, мазкур танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Танловнинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати