Андижон вилояти ИИБ хизмат соҳалари ва барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида китоб ярмаркалари ташкил қилинди
Янгиланаётган мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳатларга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Шу боисдан ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши иммунитетини кучайтириш, касбига садоқат ва фуқаролик бурчини виждонан адо этишга қаратилган бир қатор маънавий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси талабларини бажариш ҳамда шахсий таркибнинг ҳуқуқий, сиёсий, маърифий билимларини юксалтириш мақсадида Андижон вилояти ИИБ хизмат соҳалари ва барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида Тошкент «Учар-гилам» МЧЖ билан ҳамкорликда «Китоб» савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Унда барча шахсий таркиб ўзи ва фарзандлари учун китоб харид қилишиб, ярмаркада фаол иштирок этишди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати