2 Апрел 2024 йил 1527

Андижон вилояти ИИБ Эксперт криминалистика маркази масъул раҳбар ходимлари томонидан Андижон шаҳрининг 3-сектор ҳудудидаги Қорақўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи оталиққа олинган ёшлар билан ватанпарварлик руҳидаги тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 13 январь кунги 16-сонли буйруғига асосан ички ишлар органлари томонидан 1 миллион ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлар ташкил этиш борасидаги топшириғига асосан жорий йилнинг 1 апрель куни Андижон вилояти ИИБ Эксперт криминалистика маркази масъул раҳбар ходимлари томонидан Андижон шаҳрининг 3-сектор ҳудудидаги Қорақўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи оталиққа олинган ёшларни Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

Андижон вилояти ИИБнинг “Шон-шараф” музейига саёҳат уюштирилиб, унда Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишилди.

Бир сўз билан айтган оталиққа олинган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирлар катта таассурот қолдирди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech