16 Октябр 2024 йил 1580

Андижон вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази ходими “Энг яхши эксперт-криминалист” номинацияси бўйича фахрли ўринни қўлга киритди

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” ҳамда “Энг яхши эксперт-криминалист” Республика кўрик танловида ҳудудий саралаш босқичидан ўтган 16 та жамоа ва 32 нафар эксперт-криминалистлар “энг яхши” эътирофга сазовор бўлиш учун беллашдилар.

Кўрик танловнинг Республика босқичи юқори савияда жуда қизғин ва кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Бунда экспертларнинг зийраклиги, жиноятларни фош этишдаги илмий-техник салоҳияти бўйича синовлар қабул қилинди. Кўрик танловнинг ўтказишдаги асосий мақсад соҳа ходимларини хизматга бўлган иштиёқини кучайтириш, касбий тайёргарлик сифатини ошириш, муносиб эксперт-криминалист ходимлари орасидан энг яхшиларини аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлашдан иборат. Танлов иштирокчилари белгиланган вазифаларни муваффақиятли уддалаб, бор билим ва касбий кўникма маҳоратларини намоён этишди.

Беллашувнинг синов натижаларига кўра, “Энг яхши эксперт-криминалист” номинацияси бўйича Андижон вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази катта эксперти капитан Мадаминов Миржалол Мирзакарим ўғли фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech