Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда уларнинг жойлардаги тузилмалари билан ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 5 февраль куни Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва уларнинг жойлардаги тузилмалари билан ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Давронов Жонибек Мардонқулович, ИИВ ШХББ андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Фурқатов Анваржон Фурқатович, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси ҳамда Фахрийлар кенгаши раиси қатнашдилар.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди. Унда 2023 йилда айнан маънавий маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги йўналишларида масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар муҳокама қилиниб, уларга тегишли таъсир чоралари кўрилди.
Ҳисобот йиғилиши якунида ушбу йўналишнинг мутасадди раҳбарлари ва ходимларига келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати