Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда уларнинг жойлардаги тузилмалари билан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва уларнинг жойлардаги тузилмалари билан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўтказилган йиғилишда маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишларида масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар танқидий муҳокама қилиниб, уларга тегишли таъсир чоралари кўрилди.
Йиғилишда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ўқитиш тизимини такомиллаштириш, шахсий таркиб ўртасида хизмат ва қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳолининг розилигига эришиш энг асосий вазифа эканлигини таъкидланди.
Ҳисобот йиғилиши якунида ушбу йўналишнинг мутасадди раҳбарлари ва ходимларга келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати