Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан шахсий таркиб билан хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳокама йиғилишлари ўтказилди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши, Жалақудуқ, Асака, Марҳамат, Олтинкўл ҳамда Андижон тумани ИИБларида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилган қонунбузилиш ҳолатларини шахсий таркибга етказиш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва аянчли оқибатлари ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилди.
Ушбу йиғилишларда Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилиш давомида ходимлар билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўриш масалалари ҳамда ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича "Долзарб 15 кунлик" тадбирлар атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада туман ИИБлари раҳбариятига аниқ кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.
Якунда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати