15 Июл 2024 йил 2630

Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда уларнинг жойлардаги тузилмалари билан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 13 июль куни Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва уларнинг жойлардаги тузилмалари билан ўтган биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўтказилган йиғилишда ўтган 6 ой давомида маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишларида масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар танқидий муҳокама қилиниб, уларга тегишли таъсир чоралари кўрилди.

Ҳисобот йиғилиши якунида ушбу йўналишнинг мутасадди раҳбарлари ва ходимларига келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech