29 Декабр 2023 йил 3238

Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан ички ишлар ходимлари ва ишчи хизматчилар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди  

Юртимизда байрамлар арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш яхши анъанага айланган. Шу муносабат билан айни кунларда республикамиз бўйлаб барча корхона ва ташкилотларда озиқ-овқат ярмаркаларининг ўтказилаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда. Жумладан, байрам олдидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳамда халқимизни арзонлаштирилган озиқ - овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида ички ишлар ходимлари ва ишчи хизматчилар оила аъзолари учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Савдо ярмаркасида ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан қорамол гўшти, қўй гўшти, тухум, балиқ, ўсимлик ва пахта ёғи ҳамда ун ҳамда ҳўл ва қуруқ мевалар, ширинликлар каби маҳсулотларини қулай нархларда харид қилиш имконияти яратилди.

Байрам арафасида бу каби ярмаркаларни ўтказиб борилиши  ички ишлар ходимлари ва ишчи хизматчиларнинг вақти тежалишига уларнинг оила аъзоларини эса байрамни тўкин дастурхон ила яхши кайфиятда қарши олишларига кўмак беради.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech