8 Апрел 2025 йил
1974
Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти, оилавий турмушдаги муаммолари ва ижтимоий масалалари юзасидан қабул ўтказилди
Шахсий таркиб билан якка тартибдаги тарбиявий ишларни кучайтириш ва улар томонидан турли кўринишдаги салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти, оилавий турмушдаги муаммолари ва ижтимоий масалалари юзасидан қабул ташкил этилди.
Қабул давомида жами 26 нафар ходим билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Барча мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, суҳбатлар давомида салбий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиш юзасидан ҳам тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати