2 Октябр 2025 йил 819

Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга қаратилган учрашувлар ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни бартараф этиш, фуқаролар билан муомалада одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир бошқарма бошлиғи раҳбарлигида ташкил этилиб, ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва носоғлом ҳолатларнинг олдини олиш, масъулият ва интизомни янада ошириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, шахсий таркиб иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, ҳайдовчилар билим ва кўникмаларини янада ошириш, йўлда ҳаракатланиш маданиятини юксалтириш масалалари юзасидан учрашув ташкил этилди.

Бўлиб ўтган тадбирда вилоят Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ва ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари томонидан автотранспорт воситаларини бошқарганда тезликни оширмаслик, чалғимаслик, доимо сергак бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Барча шахсий таркиб, янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиши лозимлиги айтиб ўтилди ҳамда ходимларнинг йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув якунида масъуллар томонидан хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг созлиги, техник ҳолати ҳам кўрикдан ўтказилди. Ходимлар йўлларда юрган вақтларида ҳаракат иштирокчиларини ҳурмат қилишлари, белгиланган қоидаларга амал қилишлари лозимлиги яна бир бор эътироф этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech