6 Феврал 2024 йил 1276

Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича “Ёшлар билан кўчма сайёр қабул автобуси” ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрь кунги "Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 468-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича 2024 йил 27 январь кунидан 24 феврал кунига қадар “Ёшлар билан кўчма сайёр  қабул автобуси” ташкил қилинди.    

Жорий йилнинг 6 февраль куни ушбу сайёр қабулни ўтказувчи бир қатор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида Избоскан туманининг Гузар ҳудудида сайёр қабул автобуси ишга туширилиб, маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 26 нафар уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбатлар давомида масъул ходимлар томонидан янги қабул қилинган қарор ва фармонлар, уларни ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, жиноятчилик йўлига олиб борувчи омиллар таъсирига тушиб қолмаслик, бугунги кун иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг ривожланиш даражалари ва унда ушбу ёшларнинг иштироки ҳамда бошқа шу каби муҳим масалаларга оид керакли маслаҳатларни бердилар.

Шу билан бирга ёшларнинг муаммолари, фикр ва мулоҳазалари эшитилиб,  белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди. Аниқланган муаммоларни масъул ходимлар иштирокида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиевга “Ёшлар билан кўчма сайёр  қабул автобуси” бўйича батафсил ахборот берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech