Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма ҳамда унинг қуйи тизимларидаги ходимлар иштирокида соҳага оид долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник Ш.И.Соипов бошчилигида Ташкилий бошқарма Тезкор-бошқарув маркази Навбатчилик қисми ва унинг қуйи тизимлари навбатчилари, уларнинг ёрдамчилари, ташкилий бўлим, бўлинмалар бошлиқлари, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи ва котибият масъул ходимлари иштирокида соҳага оид долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ташкилий бошқарма ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан хизматни ўташда, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритишда вазирликни меъёрий буйруғи талабларига қатъий риоя этишлари, ижро интизомини таъминлаш борасида қилиниши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ички ишлар органлари навбатчилик қисми ходимларини ҳушёр ва сергак ҳолда хизмат ўташлари, ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан ва масъулият билан бажаришларини таъминлаш, кунлик хизматга жалб қилинаётган нарядлар хизматини назорат қилишлари, ҳар бир ҳодиса ва хабарларга ўз вақтида муносабат билдиришлари юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Йиғилиш сўнггида, ходимларнинг кийим-бош кийиш тартибига риоя этишлари юзасидан саф кўриги ўтказилиб, улар билан навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ўқув машғулотида Ташкилий бошқарма масъул ходимлари томонидан соҳа ходимларининг хизмат вазифалари бўйича тушунчалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати