10 Май 2025 йил 990

Андижон вилояти ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлар таркибининг патруль-пост хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади. Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

- доимий яшаш жойи бўйича Андижон вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 175 (бир юз етмиш беш ) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлари битирувчилари;

- Олий таълим муассасаларини тамомлаганлар;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган;

- Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўринлар) бўлганлар ва спортнинг индивидуал турларида ғолиб бўлганлар;

- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари.

Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Жорий йилнинг 10 май кунидан 2025 йил 20 май кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.

Қўшимча маълумотларни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий саҳифалари, бошқа оммавий ахборот воситалари ёки 74-299-11-88 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Эслатма: Ҳар бир номзод рўйхатдан ўтиб бўлгандан сўнг, тест синовларига ҳуқуқшунослик, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва тарбия фанлари бўйича ўқиб тайёргарлик кўриб туришлари лозим бўлади.

Андижон вилояти ИИБ МАънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech