Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ҳамда Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Миллий гвардия ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди
Жорий йилнинг 26 январь куни Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ҳамда Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Миллий Гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ўртасида “Кибермаконда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинари давомида ахборот хавфсизлиги, Кибергигиенага риоя қилиш, онлайн қимор ўйинлари ва унинг салбий оқибатлари ҳамда шахсий маълумотларни ошкор этмаслик юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ҳам атрофлича тушунчалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати