6 Феврал 2024 йил 1467

Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шахсий таркиби ўртасида  қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда шахсий таркибга кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини янада ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 6 февраль куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.М.Давронов ва ИИВ ШХББ андижон вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан бошқарма Тиббиёт бўлими шахсий таркиби ўртасида  қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда шахсий таркибга кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини янада ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тиббиёт бўлимига бириктирилган контингентга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини, тўғри овқатланиш, спорт машғулотларини инсон организмига фойдали томонларини тарғиб этишларини янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда ҳарбий-тиббий комиссияси эксперт шифокорлари ва унда иштирок этувчи поликлиника мутахассис шифокорлари томонидан номзодларни ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказишда  сарсонгарчиликка йўл қўймасликлари, ўзларига бириктирилмаган ишларга аралашмасликлари, тамагирлик, порахўрлик ва моддий манфаатдор бўлмасликлари, акс холда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилдилар.  

Бундан ташқари, ИИБ поликлиникаси шифокорлари ҳамкорлигида узоқ вақт касаллиги туфайли ётиб қолган ИИБ пенсионери, капитан 1-гуруҳ ногирони Иномжон Ризаевнинг яшаш хонадонига бориб холидан хабар олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech