15 Октябр 2024 йил 1198

Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шахсий таркиби ўртасида  қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда шахсий таркибга кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини янада ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан бошқарма Тиббиёт бўлими шахсий таркиби ўртасида қонунчилик, хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда шахсий таркибга кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини янада ошириш юзасидан 9 ой якуни бўйича ҳисобот йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тиббиёт бўлимига бириктирилган контингентга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини, тўғри овқатланиш, спорт машғулотларини инсон организмига фойдали томонларини тарғиб этишларини янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда ҳарбий-тиббий комиссияси эксперт шифокорлари ва унда иштирок этувчи поликлиника мутахассис шифокорлари томонидан номзодларни ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказишда сарсонгарчиликка йўл қўймасликлари,  хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга аралашмасликлари, тамагирлик, порахўрлик ва моддий манфаатдор бўлмасликлари, акс холда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилдилар.  

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов томонидан Андижон вилояти ИИБ фахрийлари билан ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, ИИБ поликлиникаси шифокорлари ҳамкорлигида узоқ вақт касаллиги туфайли ётиб қолган ИИБ пенсионерларининг яшаш хонадонларига бориб тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech