27 Декабр 2023 йил 3407

Андижон вилояти ИИБ томонидан Асака туманидаги “Нурли маскан” мактаб-интернати ўқувчи ва тарбияланувчилари учун "Янги йил байрами" тадбири ташкил этилди

Янги йил ўзгача кайфиятда кутиладиган байрам. Унинг мўъжизакорлиги кўнгилларга кўтаринки руҳ, завқу-шавқ  олиб келишидир. Айни кунларда юртимиз бўйлаб барчага шоду-хурсандчилик улашиб, янги йил шукуҳи кезиб юрибди. Хусусан, Янги йил байрами муносабати билан Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида ҳам турли хил кўнгилочар байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Андижон вилояти ИИБ томонидан Асака туманидаги “Нурли маскан” мактаб- интернатининг бошланғич  ва юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилган "Янги йил" байрами тадбири ҳам уларнинг шўх-шодон ўйин кулгулари ва бетакрор саҳна чиқишлари билан барчага ўзгача завқ улашди.

Байрам тадбирларида 125 нафар ўқувчилар, устозлар ва ота-оналар иштирок этдилар. Ўқувчилар томонидан  янги йил ҳақидаги куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Тадбирни кўтаринки руҳда ўтиши учун Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ўқувчиларга олам-олам қувонч бағишлади.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ўқувчилар ва мактаб-интернати жамоасини янги йил байрами билан самимий қутлаб, уларга янги йил совғаларини улашдилар.

Бундан ташқари ўқувчилар учун байрам дастурхони ҳам ташкил этилди.

Бир сўз билан айтганда “Нурли маскан” мактаб- интернатида ташкил этилган янги йил байрами тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech