Андижон вилояти ИИБ томонидан Олтинкўл туманининг Қипчоқ маҳалласидаги оталиққа олинган ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда
Андижон вилояти ИИБ томонидан Олтинкўл туманининг "Қипчоқ" маҳалласидаги оталиққа олинган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича “маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Жонибек Давроновнинг ташаббуси билан вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари ва "маҳалла еттилиги" аъзолари билан Қипчоқ маҳалласининг Сўлим кўчасида яшовчи оталиққа олинган 2007 йилда туғилган Ахмаджонова Мехрибону, Қипчоқ маҳалласининг Олтинводий кўчасида истиқомат қилувчи 2006 йилда туғилган Хакимова Зайнабхон, Қипчоқ маҳалласининг Саодатли кўчасида истиқомат қилувчи 2006 йилда туғилган Араббоева Муслимахонларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикувчилик билан шуғулланишлари учун чок мошиналар топширилди.Ҳозирда оталиққа олинган ёшлар билан олиб борилаётган бу каби ишлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати