6 Декабр 2024 йил 2478

Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Олтинкўл туманидаги Қипчоқ маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

“Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-347- сон қарорига асосан Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Олтинкўл туманидаги Қипчоқ маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга кўмак кўрсатилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов ташаббуси билан Қипчоқ маҳалласининг Сойгизар кўчаси 24-уйда истиқомат қилувчи Мамлакатхон Алимованинг яшаш хонадонининг шароитини яхшилаш учун қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Қипчоқ маҳалласидаги Соадатли кўчасини шағаллаштирилишда аъмалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат юзасидан ҳам шағаллаштириш ишлари олиб бориляпти.

Ҳозирда камбағалликни қисқартириш бўйича ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларни ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларини тез фурсатда ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech