Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчи-ёшларининг тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 4 июль куни Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчи-ёшларининг тантанали битирув тадбири ўтказилди.
Тадбирга таълим муассасасининг устоз-мураббийлари, битирувчиларнинг ота-оналари ва бошқа яқинлари ҳам таклиф этилди.
Битирув тадбирида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов иштирок этиб, катта ҳаёт остонасида турган барча ёшларга бошқарма бошлиғининг табригини ўқиб эшиттирди.
Маълумот ўрнида, касб-ҳунар мактабида 2023-2024 ўқув йилида 400 нафар ўқувчи-ёшлар таълимни тамомлаб, катта ҳаёт сари қадам қўймоқдалар.
Тадбирда мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлодни хар томонлама баркамол инсон этиб тарбиялашдаги меҳнати ҳамда хизмат фаолияти давомида ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлиб келганлиги учун гуруҳ устоз-мураббийларга бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати