Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ўтказилди
Жорий йилнинг 1 апрель куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактабида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Тадбир давомида таълим муассасаси ҳудудига 200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ушбу экилган кўчатлар иштирокчиларнинг авлодларга ҳам гўзал муҳит қолдириш ҳаракатларини ифодалади. Кўчат эккан инсонда хайрли ташаббусларга эргашиш кайфияти уйғониши бор гап. Тадбирнинг мақсади ҳам шу эди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларниг ҳуқуқий билим савиясини ошириш, белгиланган тартиб-интизомга риоя қилишлари борасида ўқувчи-ёшлар билан яқиндан суҳбат олиб борилди.
Ҳозирда касб-ҳунар мактабида бу каби маънавий-маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати