Андижон вилояти ИИБ томонидан Олтинкўл туманининг Қипчоқ маҳалласидаги оталиққа олинган ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда
Аввал хабар қилинганидек, Андижон вилояти ИИБ томонидан Олтинкўл туманининг «Қипчоқ» маҳалласидаги оталиққа олинган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича “маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 15 август куни Қипчоқ маҳалласининг Саодатли кўчасида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган Бунёдбек Жалиловга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида 5 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит пули ажратилиб топширилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 2 август куни бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ж.М.Давронов томонидан Қипчоқ маҳалласида оталиққа олинган ёшлар билан ўтказилган учрашувда Соадатли кўчасини шағаллаштирилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди. Ушбу мурожаат юзасидан кўчани шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати