Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган мактаб ўқувчилари билан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг умумтаълим мактабларини оталиққа олиш орқали ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек мактабларда олий таълим билан қамров даражасини ошириш ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишларни самарали ташкил этилишига ташкилий-методик жиҳатидан кўмаклашиш мақсадида 2024 йил 25 июндаги “Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларига умумий ўрта таълим мактабларини бириктириш тўғрисида”ги 345-сонли буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруққа асосан оталиққа олинган мактабларга методик ёрдам кўрсатиш бўйича бириктирилган Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедраларига доимий равишда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткор, ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган таълим жараёнини ташкил этиш ва натижадорлигини оширишга услубий-методик кўмаклашиш, ўқувчиларда юксак ватанпарварлик ва фидойилик хислатларини босқичма-босқич шакллантириш орқали улар орасида ички ишлар органлари тизими учун кадрлар заҳирасини яратиш тизимини йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қизиқишидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунар ҳамда фан тўгаракларига йўналтириш каби вазифалар юклатилди.
Шу вазифалардан келиб чиқиб, Академия бошлиғининг буйруғига кўра вилоятлар бўйича юқоридаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ таркиби тузилди.
Андижон вилояти бўйича масъул Академия жазони ижро этиш фаолияти кафедраси доценти подполковник Қ.Б.Қодиров ҳамда вилоят ИИБнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари билан биргаликда шу йилнинг 18-19 октбярь кунлари Хонобод шаҳар 2-сонли, Қўрғонтепа тумани 29-сонли, Жалақудуқ тумани 51-сонли, Хўжаобод тумани 17-сонли ҳамда Булоқбоши тумани 4-сонли мактабларида давра суҳбатлари, “Маҳорат дарслари” ва “Мен ким бўлмоқчиман” мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Бу каби тадбирлар Андижон вилоятининг бошқа шаҳар va туманларида ҳам давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати