30 Октябр 2024 йил 3492

Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчи-ёшлари билан "Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам" тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 cентябрь кунидаги "2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат режаси ишлаб чиқилиб, ички ишлар органларига ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали "Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам" тадбирларини ўтказиб бориш вазифаси белгиланган.

Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг кўрсатмаси ҳамда бошқарма бошлиғининг ташаббуси билан Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчи-ёшларининг ташрифи ташкил этилди.

Тадбирда бошқармада хизмат олиб бораётган ҳуқуқшунослик мутахассислигига эга ёш ходимлар билан биргаликда "Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам" шиори остида учрашув бўлиб ўтди. Ўтказилган учрашувда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан ёшлар ўртасида турли жиноятларни олдини олиш ва жиноятларга қарши соғлом иммунитет ҳосил қилиш талаб ва мажбуриятнинг энг юқорисида турувчи вазифа эканлигини, қолаверса, ушбу жараёнда ҳуқуқий саводхонликни оширишларини, ўспирин ёшлар ўртасида содир этилаётган ўғирлик, талончилик, босқинчилик, қасддан тан жароҳати етказиш, ноқонуний кучли таъсир қилувчи дори воситаларни истеъмол қилишга йўл қўймаслик ҳамда шу каби жиноятларни олдини олиш борасида  очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Шунингдек, ўқувчи-ёшларга киберхавфсизлик тўғрисида тушунчаларини ошириш мақсадида бошқарма Кирберхавсизлик бўлимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар томонидан кибер жиноятлар, уларнинг турлари, унинг оқибатлари тўғрисида атрофлича маълумотлар етказилди. Шу билан бирга, кибер ёрдамчи платформаси ҳақида ҳам амалий тушунчалар берилди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича масъулларга юзланиб, керакли бўлган жавобларни олдилар.

Бундан ташқари, ўқувчи-ёшларни Андижон вилояти ИИБнинг "Шон-шараф" музейига саёҳати ташкил этилди. Саёҳат давомида 3 та даврга оид бўлган музейда ўқувчиларга Ўрта осиёнинг ички хавфсизлиги тарихи, Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг ташкил топиши, унда ҳизмат фаолиятини олиб борган ходимларнинг жасорати ҳамда ҳозирги кунга қадар ички ишлар тизимида фойдаланиб келинган асбоб ускуналарнинг ривожланиш тарихи шунингдек, ўша даврга оид экспонатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бир сўз билан айтганда ички ишлар бошқармасида ташкил этилган тадбирлар ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада оширишга, уларни ватанпарварлик рухида камол топиши ва юксак маънавиятли шахслар бўлиб етишиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech