4 Июн 2024 йил 1897

Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январдаги  “Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича “маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда аниқ ва мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 июнь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан Олтинкўл туманининг Қипчоқ маҳалласидаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашувлар ўтказилди.

Қипчоқ маҳалласининг Саодатли кўчасида яшовчи оталиққа олинган Хакимов Абдулазиз билан бўлиб ўтган учрашувда у оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат бўйича аниқ ва мақсадли чора тадбир белгилаб олиниб, имтиёзли кредит ажратилиши тез кунларда мутасадди идоралар томонидан ҳал этиладиган бўлди.

Ҳозирда бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech