22 Август 2024 йил 1479

Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадига қаратилган “Жасорат мактаби” лойиҳасининг навбатдаги мавсуми ўз ниҳоясига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Ички ишлар вазирининг шу йилнинг 13 январдаги  “Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятнинг 3-сектор ҳудудларида яшовчи оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 12 августдан 22 августга қадар “Жасорат мактаби” лойиҳасининг навбатдаги мавсуми ташкил этилди.

Ўн кунлик ҳарбий соғломлаштириш оромгоҳида 100 нафар ёшлар учун махсус дастур асосида лойиҳа ва машғулотлар, ҳарбий билим ва кўникмалар берилди.

Шунингдек, лойиҳа якуни бўйича фаол иштирок этган ёшларга тантанали равишда махсус сертификатлар топширилди.

Ҳозирда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан оталиққа олинган ёшлар билан ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech